Август 22, 2022 Кўришлар 5050

Сизни камерадан кузатишаётганини аниқлаш ва уни бартараф этиш йўллари

Сўнгги йилларда жамоат арбобларининг телефонлари кузатилиши ҳақидаги хабарлар қайта-қайта пайдо бўлди. Гап контентга рухсатсиз кириш, телефон қўнғироқларини тинглаш, шунингдек, камералар орқали кузатув ҳақида бормоқда. Буларнинг барчаси кўплаб гаджет эгаларини кучли хавотирга солади. Телефон ёки ноутбукнинг камераси орқали кузатув ҳар ерда учрайдиган ҳодиса деб бўлмайди, аммо бу сингари ҳолатлар кўп кузатилмоқда.

Веб-камера орқали кузатув

Дастлаб жиноятчилар интернетга уланадиган ҳар қандай камерали қурилмани бузиб кира олиши ҳақида тўхталиб ўтсак. Бу смартфон, ноутбук, кузатув тизими ва ҳаттоки радиоэнага ҳам бўлиши мумкин. Кўпинча санаб ўтилган дастлабки икки қурилма нишондаги асосий ўлжага айланади. Жабрланувчининг веб-камерасига кириш ҳуқуқини олиш мақсадида хакерлар ҳар доимгидек унинг гаджетига махсус дастурий таъминотни ўрнатишга ҳаракат қилишади. Бунинг учун фойдаланувчи ҳавола орқали номаълум сайтга кирганида компютерга зарар етказувчи дастурни автоматик равишда юклаб оладиган турли фишинг-саҳифалардан фойдаланилади. Шу тариқа фойдаланувчи беихтиёр равишда ўз қурилмасини хакер қўлига қўшқўллаб топширади.

Телефон камераси орқали кузатув ҳақида Checkmarx компанияси (дастурий таъминот билан шуғулланувчи компания) мутахассиси сўзлаб берди. Унинг сўзларига кўра, операцион тизмнинг заифлиги сабаб ҳам телефон камерасига кириш мумкин экан. Бунақасини у Андроид да аниқлаган. Мутахассис тажриба ёрдамида унда бир заиф жиҳат мавжудлигини исботлади. У қурилма хотирасига киришга рухсат сўрайдиган сохта об-ҳаво иловасини яратади. Оқибатда у нафақат камерага уланишга, балки қўнғироқларни эшитиш ва ёзиб олиш, фойдаланувчининг жойлашган ўрни тарихини кузатиш, шунингдек галереяга киришга ҳам рухсат бериши маълум бўлди. Бундан келиб чиқадики, биргина сўров орқали (уни тасдиқлаган тақдирда) жиноятчи  смартфон устидан тўлиқ назоратни қўлга олиши мумкин. Ҳатто у блокланган бўлса ҳам.

Камера орқали кузатув белгилари

Агар бегона шахслар сизнинг камерангизга кириш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса (хоҳ у ноутбук веб-камераси ёки смартфоннинг фронтал камераси бўлсин), буни бир қатор белгилар намоён қилади: 

  • Ноутбук веб-камерасининг ёнувчи индикатори;
  • Видеоалоқа иловалари (Skype, Zoom ва ҳ.к.)нинг қотиб ишлаши;
  • Камерага кириш ҳақидаги кутилмаган сўров;
  • Мобил қурилмада маълумотлар алмашинуви ҳажмининг кескин кўтарилиши.

Булар веб-камера орқали кузатувни таниб олишингиз мумкин бўлган энг характерли белгилардир. Вақти-вақти билан хакерлар ўзларидан камроқ “из” қолдириш мақсадида янги усулларни ўйлаб топадилар.

Камера орқали кузатувдан қандай қутулса бўлади?

Аксарият ҳолларда камера кузатувидан халос бўлиш анча осон, асосийси бир қатор муҳим тавсияларга амал қилиш лозим:

  • Мунтазам равишда антивирусни алмаштириб туриш;
  • Бегона шахслардан олинган ҳаволаларга кирмаслик, текширилмаган сайтлардан иловаларни юклаб олмаслик;
  • Веб-камерага кириш учун сўровларни ҳеч қачон тасдиқламаслик (мақбул иловалардан ташқари). Айниқса, бундай хабарлар тизимни ўчириб қўйиш билан таҳдид қилувчи мазмунда бўлса.

Веб-камерадан кузатув мавзуси бир неча йиллардан бери актуал бўлиб турибди. Яқинда ижтимоий тармоқларда Марк Цукербергнинг орқа планда ноутбукининг изолента билан елимланган камераси кўриниб турган расмлари тарқалди. Бу усул ўта содда бўлиб кўриниши мумкин, бироқ у сизни ноутбук веб-камераси орқали кузатувдан кафолатли ҳимоялайди. Бу муаммони сурилма камерали смартфон/ноутбук харид қилиш орқали қисман ҳал этиш мумкин.


Кўришлар 5050

Сахифани кўриш статистикаси:

  • бу ой (Май 2024) - 245;
  • ўтган ой (Апрел 2024) - 481;
  • оxирги 3 ой (Феврал 2024 - Апрел 2024) - 1425;
  • оxирги йил (Май 2023 - Апрел 2024) - 4434;

Шарҳлар

Админ
Отлично!
Август 22 Админ

Мақолалар ва шарҳлар Барча мақолалар

От регулировки высоты сидения до поддержки поясницы и массажных функций ...
Эти универсальные устройства идеально подходят для офиса и дома, обеспечивая ...
Статья рассказывает про важность тщательного выбора монитора для максимально производительной ...
Узнайте, как интерактивные панели стали незаменимым инструментом в современном бизнесе.